locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Президент Олимпиадаси\" доирасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Республика турнирининг очилиш маросими бўлди

Тадбир давомида республика турнирининг дастлабки кун ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Президент Олимпиадаси" доирасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Республика турнирининг очилиш маросими бўлди
photo: velosport Uzbekistan

Олимпия шаҳарчасида "Президент Олимпиадаси" спорт мусобақалари доирасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Республика биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боряпти.

Мусобақанинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қасимов ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси биринчи ўринбосари Қозим Ўринбойхўжаев иштирок этди. Сўзга чиққанлар ўз нутқларида мамлакатимизда велоспортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда халқаро майдонда рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтишди.

Тадбир давомида республика турнирининг дастлабки кун ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг