locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Президент Олимпиадаси доирасида оғир атлетика баҳсларида янги Ўзбекистон рекорди ўрнатилди

Мусобақалар давом этмоқда, олдинда эса ҳали кўплаб қизиқарли беллашувлар бизни кутмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Президент Олимпиадаси доирасида оғир атлетика баҳсларида янги Ўзбекистон рекорди ўрнатилди
photo: Og'ir atletika

–76 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар баҳси юқори даражадаги рақобат ва муросасиз курашлар билан якунланди. Унда Сурхондарё вилояти вакили Шаҳноза Ҳайдарова Ўзбекистон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Шаҳноза силтаб кўтариш машқида 123 кг тошни муваффақиятли кўтариб, амалдаги Ўзбекистон рекордини янгилади. Даст кўтариш босқичида эса у 97 кг натижани қайд этди. Натижада икки кураш бўйича жами 220 кг кўрсаткич билан мутлақ устунликка эришди ва ўз вазн тоифасида олтин медал соҳибаси бўлди.

Мусобақалар давом этмоқда, олдинда эса ҳали кўплаб қизиқарли беллашувлар бизни кутмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг