locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 70 учрашувда майдонга тушишган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Пахтакор» - «Навбаҳор»
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлига 3-тур марказий ўйинида "Пахтакор" Тошкентда "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Ушбу клублар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишмоқда. Юқори лигада энг кўп тўқнашувлар шу икки клуб ўртасида кузатилган.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 70 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 42 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 14 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 14 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 114 гол урилиб, 57 тўп ўтказиб юборилган.

9 баҳсда "Шерлар" йирик ҳисобда устун келишган. Тошкентдаги учрашувларнинг 28тасида "пахтакорчилар" ғалаба қозониб, 6 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 29 ўйинда 25 ғалаба ва 4 дурангга эришиб, умуман мағлубиятга учрамаган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

“Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин 10 март, сешанба куни 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг