locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Познан шаҳрида (Полша) пара каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди

Беш кун давом этган дунё биринчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Познан шаҳрида (Полша) пара каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди
photo: paralympic

Познан шаҳрида (Полша) пара каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Беш кун давом этган дунё биринчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

Эркаклар ўртасида КЛ2 классида 200 м масофага кечган баҳсларда Азизбек Абдулхабибов маррани учинчи бўлиб кесиб ўтди ва Жаҳон чемпионатларидаги иккинчи медалини қўлга киритди:

1-ўрин. Кёртис МакГрейт (🇦🇺Австралия)
2-ўрин.Фернандо Руфино де Пауло (🇧🇷Бразилия)
3-ўрин.Азизбек Абдулхабибов (🇺🇿Ўзбекистон).

Бундан ташқари, аёллар ўртасидаги ВЛ3 тоифасининг 200 м масофага мўлжалланган беллашувларида терма жамоамиз вакиласи Шаҳзода Мамадалиева бронза медалига сазовор бўлди:

1-ўрин. Хоуп Гордон (🇬🇧Буюк Британия)
2-ўрин. Ёнгюанг Чонг (🇨🇳Хитой)
3-ўрин. Шаҳзода Мамадалиева (🇺🇿Ўзбекистон).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг