locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Порье Гетжи билан трилогия учун UFCга қайтиши мумкинлигини маълум қилди

Аввалроқ Жастин Пимблетт устидан ғалаба қозонганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Енгил вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун уч карра даъвогар бўлган америкалик Дастин Порье ҳамюрти Жастин Гетжи билан учинчи жанг ўтказиш учун фаолиятини қайта тиклашга тайёр эканини билдирди.

«Айнан шу жанг учун қайтардим», — деб ёзди Порье ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Порье ва Гетжи ўртасидаги илк жанг 2018 йил апрель ойида UFC on Fox 29 турнирида бўлиб ўтган ва тўртинчи раундда Порьенинг техник нокаут орқали ғалабаси билан якунланган эди.

Реванш баҳси эса 2023 йил июлида UFC 291 турнири доирасида ўтказилди ва унда Гетжи иккинчи раундда нокаут эвазига зафар қучди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг