locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Польшанинг Сопот шаҳрида CSI1* ва CSIO4* тоифасидаги халқаро мусобақа расман бошланди

10 июн куни Польшанинг Сопот шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI1* ва CSIO4* халқаро мусобақалари расман бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Польшанинг Сопот шаҳрида CSI1* ва CSIO4* тоифасидаги халқаро мусобақа расман бошланди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Польшанинг Сопот шаҳрида CSI1* ва CSIO4* тоифасидаги халқаро мусобақа расман бошланди

10 июн куни Польшанинг Сопот шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI1* ва CSIO4* халқаро мусобақалари расман бошланди.

Ўзбекистон терма жамоасидан мусобақада Ғозиев Баҳромжон, Қурбонов Бекзод ва Абдуллаев Абдурахмон иштирок этмоқдалар.

Мусобақалар олдидан барча иштирокчи отлар учун мажбурий ветеринария назорати (Vet Check) ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси чавандозларининг отлари ветеринария кўригидан муваффақиятли ўтиб, мусобақада иштирок этишга рухсат олди.

Эндиликда спортчиларимиз халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, совринли ўринлар ҳамда FEI рейтинг очколари учун баҳс олиб борадилар.

Ўзбекистон терма жамоасига омад, муваффақиятли стартлар ва юқори натижалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг