locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Польша: Абдураҳмон Абдуллаев халқаро мусобақанинг CSIO4* тоифасида топ-10 таликка кирди

Йўналиш якунига кўра, ўзбекистонлик чавандоз 8-ўринни эгаллаб, ишончли тарзда топ-10 таликка кирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Польша: Абдураҳмон Абдуллаев халқаро мусобақанинг CSIO4* тоифасида топ-10 таликка кирди
photo: Ot sporti Uzbekistan

13-июнь куни Польшанинг Сопот шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича халқаро мусобақа доирасида тўсиқлар баландлиги 150 см бўлган CSIO4* йўналиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуллаев Абдураҳмон Caballone лақабли оти билан Европанинг етакчи чавандозлари иштирок этган кучли рақобат шароитида муносиб натижа қайд этиб, мусобақанинг энг яхши иштирокчилари қаторидан жой олди.

Йўналиш якунига кўра, ўзбекистонлик чавандоз 8-ўринни эгаллаб, ишончли тарзда топ-10 таликка кирди.

Чавандозимизни ушбу муносиб натижа билан табриклаймиз ва нуфузли халқаро мусобақаларда келгусида ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг