Пойтахтимизда бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Бадминтон бўйича U15, U17 ва U23 ёш тоифаларида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионатининг очилиш маросимида Бадминтон Осиё тараққиёт қўмитаси раиси Важид Али Чаудҳри, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғратбай Шарипов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдухакимов ва MOQ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.
Чемпионатда минтақанинг 6 мамлакати спортчилари қатнашмоқда ва биринчи кундан бошлаб ёрқин ўйин намойиш этмоқда.
Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон ва Муғулистон жамоалари иштирок этмоқда.
Тадбир давомида мамлакатимизда бадминтон спорти ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси биринчи ўринбосари Лутфулла Убаев Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.