locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пойтахтимиз илк бор ҳакамлар учун қитъавий семинарга мезбонлик қилмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пойтахтимиз илк бор ҳакамлар учун қитъавий семинарга мезбонлик қилмоқда
PHOTO: Telegram

Тошкентда илк бор Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) шафелигида ҳакамлар учун қитъавий семинар (Tashkent IJF Continental Category Examination & Seminar) бошланди.

23 майга қадар давом этадиган ушбу халқаро семинарда АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Япония, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Қувайт каби 12 давлатдан келган жами 30 нафар ҳакам қатнашяпти. Улар орасида бизнинг реферилар ҳам бор.

Семинар ва имтиҳонларни IJF расмийлари Армен Багдасаров, Даниел Ласкау ва Франк-Йохем Дётч ўтказишади. Режага кўра, бугун ва эртага семинар, 21 май куни ёзма имтиҳон бўлиб ўтади. 22-23 май кунлари эса ҳакамлар Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган Tashkent Junior Asian Cup турнирида амалий имтиҳондан ўтишади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг