locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

PepsiCo Формула-1 билан кўп йиллик ҳамкорлик тузди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PepsiCo Формула-1 билан кўп йиллик ҳамкорлик тузди
Расм: gettyimages.com

Формула-1 ва америкалик PepsiCo компанияси ўртасида кўп йиллик шартнома имзолангани маълум қилинди. «Қироллик пойгалари»нинг матбуот хизматига кўра, шартнома 2030 йилгача мўлжалланган.

Шартнома доирасида PepsiCo мухлислар орасида Формула-1’нинг аудиториясини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, ҳамкорлик F1 Academy аёллар чемпионатидаги лойиҳаларни ҳам ўз ичига олади.

Формула-1нинг бош директори Стефано Доменикали изоҳ берди:
«Бу икки тарихий ва машҳур бренднинг ажойиб иттифоқи. Бу шериклик орқали анъаналар ва инновациялар бирлашиб, бутун дунё бўйлаб мухлислар ва мижозларимизга қувонч, завқ ва унутилмас тажрибалар тақдим этилади».

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг