locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пэдди Пимблетт: Топурияга қулай рақиблар танлаб беришган

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пэдди Пимблетт: Топурияга қулай рақиблар танлаб беришган
Расм: gettyimages.com

UFC жангчиси Пэдди Пимблетт собиқ чемпион Илия Топурияни танқид қилди ва унинг чемпионликкача бўлган йўлини шубҳа остига олди.

“Топурия кўп нарсага эришди, лекин унга фақат қулай рақиблар танлаб беришди. Масалан, Холлоуэй Топурия билан тўқнашишидан олдин Жастин Гетжига қарши жуда оғир жанг ўтказган. Волкановски эса жангдан 2-3 ой олдин нокаутга учраган эди. Жош Эмметт 37 ёшда, Брайс Митчелл эса зарбада заиф.

Мен ҳақимда ҳам танқидлар бўлади, лекин Топурия чемпионликкача юзлашган рақибларни Майкл Чендлер ҳам енгарди. Ҳатто Бобби Грин ҳам уларни ортда қолдира оларди”, — деди Пимблетт.

Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия 29 июн куни енгил вазн чемпионилик камари учун Чарлз Оливейрага қарши октагонга чиқади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг