Парижда Президент соврини учун 30 000 евро мукофот жамғармасига эга халқаро кураш турнири ўтказилади
Жорий йилнинг 21–23 июл кунлари жаҳон маданиятининг бешиги саналган Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун очиқ халқаро турнир бўлиб ўтади. Мусобақа Европа кураш конфедерацияси, Франция кураш федерацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилади. Олимпия шаҳри мақомига эга бўлган Париж бу сафар дунё кураш юлдузларини қабул қилади.
Анъанавий тарзда ҳар йили ташкил қилинадиган ушбу нуфузли турнирда:
эркаклар — -90 кг ва +90 кг,
аёллар — -70 кг ва +70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб борадилар.
Бахслар Парижнинг машҳур спорт иншоотларидан бири — **“Emil Anthoine Stadium”**да бўлиб ўтади.
Мусобақа мукофот жамғармаси 30 000 еврони ташкил этади. Шунингдек, ғолиб ва совриндорлар Халқаро кураш ассоциацияси рейтинг тизимида мувофиқ баллларга эга бўладилар.