\"Паралимпиячилар матонати\" халқаро форуми доирасида \"Адаптив спорт\" фестивали бўлиб ўтди
Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳар филиалида "Паралимпиячилар матонати" халқаро форуми ва унинг доирасида "Адаптив спорт" фестивали бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Спорт вазири А.Икрамов, Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ректори С.Тарасов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциацияси ва Миллий Паралимпия қўмитаси раиси М.Ташходжаев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари У.Шарифхўжаев, шунингдек, олий таълим муассасалари, таниқли пара спортчилар ва мутахассислар иштирок этди.
Фестиваль доирасида адаптив жисмоний тарбия бўйича амалий машғулотлар, ота-оналар учун мотивацион семинарлар, болалар учун машҳур иллюзионист Сергей Сафронов шоу дастури, инклюзив таълимга оид илмий-услубий адабиётлар тақдимоти, махсус технологиялар тақдим этилган Wi-Fi зона, адаптив спорт бўйича кўргазмали машғулотлар ва ўйинлар ўтказилди.
Халқаро экспертлар ва маҳаллий мутахассислар ҳамкорлигида тенглик ва инклюзивлик ғояларини тарғиб этиш, махсус жиҳозлардан фойдаланилган ҳолда амалий машғулотларни ташкил этиш ҳамда адаптив спорт бўйича илмий стандартларни муҳокама қилиш ишлари амалга оширилди.