locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара велоспорт: \"Тарихда илк бор жаҳон кубоги гуруҳ пойгасида биринчи бўлдик!\"

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара велоспорт: "Тарихда илк бор жаҳон кубоги гуруҳ пойгасида биринчи бўлдик!"
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Италиянинг Маниаго шаҳрида бўлиб ўтаётган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон кубогида иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақада 2 нафар вакилимиз шоҳсуапага кўтарилди.

Жумладан, эркаклар ўртасида T1 классда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Азиз Атахўжаев 40 км масофага ўтказилган гуруҳ пойгасида олтин, 16 км масофага ўтказилган вақт пойгасида эса кумуш медални қўлга киритди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси тарихда илк бор жаҳон кубоги гуруҳ пойгасида 1-ўринни эгаллади. Вакилимиз бу борада мезбон Италия ва Жанубий Корея терма жамоаси аъзоларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Аёллар ўртасида T1 классда стартга чиққан ҳамюртимиз Маржона Пардабоева эса 30 км масофага ўтказилган гуруҳ пойгасида ҳамда 16 км масофага ўтказилган вақт пойгасида кучли учликдан жой олиб, делегациямиз ҳисобига 2 та бронза медални қўшиб қўйди

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг