Пара сузиш. Уч сузувчимизнинг барчаси финалда
Пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни баҳслари биз учун омадли бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Para olimpiya
Пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни баҳслари биз учун омадли бошланди.
Дастлаб, кеча жамоамиз ҳисобига илк медални тақдим этган Егор Болотов (S13) 100 м масофага чалқанча сузиш дастури саралашида 59.31 сония билан ўз гуруҳида биринчи натижани қайд этди. Худди шу дастурнинг S7 тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Сардор Бахтиёров эса 1:18.45 сония билан ҳал қилувчи босқичга ўтди. Аввал таъкидланганидек, Мубинабону Халилова (S13) иштирок этадиган кечки дастурдаги 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида саралаш беллашувлари ўтказилмади.
Ҳамюртимизларнинг кечки дастурдаги иштироклари Тошкент вақти билан 14:30 дан бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор