locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара сузиш. Дубай-2025: Пара сузиш мусобақаларида жами 59 та медаль қўлга киритилди, улардан 36 таси олтин

Ўзбекистон пара сузиш терма жамоаси V ёшлар пара Осиё ўйинларини 36 та олтин, 15 та кумуш ва 8 та бронза, 59 та медаль билан ўз якунига етказди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара сузиш. Дубай-2025: Пара сузиш мусобақаларида жами 59 та медаль қўлга киритилди, улардан 36 таси олтин
Photo: Para Olimpiyada

Хабар берганимиздек, БААнинг Дубай шаҳрида V ёшлар ўртасидаги пара Осиё ўйинлари доирасида пара сузиш бўйича баҳслар ниҳоясига етганди. Мусобақанинг сўнгги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 19 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Олтин медал:

Асадбек Хожиев (100 м эркин усулда, S8)
Асадбек Хожиев (50 м эркин усулда, S8)
Асадбек Хожиев (100 м баттерфляй, S13)
Асадбек Хожиев (100 м брасс, S13)
Диас Мирманов (100 м эркин усулда, S9)
Диас Мирманов (50 м эркин усулда, S9)
Диас Мирманов (100 м баттерфляй, S9)
Диас Мирманов (100 м брасс, S9)
Махдия Мухторова (50 м эркин усулда, S13)
Махдия Мухторова (100 м баттерфляй, S13)
Махдия Мухторова (100 м брасс, S13)
Сардор Бахтиёров (400 м эркин усулда, S7)
Сардор Бахтиёров (50 м эркин усулда, S7)
Сардор Бахтиёров (100 м брасс, S7).
Лолахон Қодирова (50 м брасс, S4)
Лолахон Қодирова (100 м эркин усулда, S4)
Лолахон Қодирова (50 м эркин усулда, S4)
Гулиноза Атаназарова (100 м чалқанча усулда, S8)
Азиза Каримова (50 м эркин усулда, S6).

Кумуш медал:

Муҳаммадфозил Расулов (100 м эркин усулда, S7)
Муҳаммадфозил Расулов (50 м эркин усулда, S7)
Муҳаммадфозил Расулов (100 м брасс, SB7)
Алижон Неков (100 м эркин усулда, S7)
Алижон Неков (100 м брасс, SB7)
Шаҳноза Ережепбаева (50 м эркин усулда, S10)
Шаҳноза Ережепбаева (100 м баттерфляй, S10)
Азиза Каримова (50 м баттерфляй, ўсмирлар тоифасида)
Жамоавий эстафета дастурида.

Бронза медал:

Аброржон Солиев (50 м эркин усулда, S9)
Лолахон Қодирова (100 м брасс, SB3)
Шаҳноза Ережепбаева (400 м эркин усулда, S10)
Гулиноза Атаназарова (100 м баттерфляй, S8).

Шундай қилиб, Ўзбекистон пара сузиш терма жамоаси V ёшлар пара Осиё ўйинларини 36 та олтин, 15 та кумуш ва 8 та бронза, 59 та медаль билан ўз якуннига етказди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг