locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара шашкачиларимиз Жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришди!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара шашкачиларимиз Жаҳон чемпионатида юксак натижаларга эришди!
Расм: Olamsport.uz

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган пара шашка бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда. Мусобақанинг рапид йўналишида Баҳодир Убайдуллаев эркаклар ўртасида ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, U23 тоифасида Жавоҳир Жамолов кумуш, Садоқат Тулибаева эса бронза медалга сазовор бўлди.

Классик жамоавий йўналишда эса 8 мамлакатдан 70 дан ортиқ спортчи қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади.

Бу ғалабалар спортчиларимизнинг профессионал тайёргарлиги ва спорт соҳасига қаратилган эътибор самараси эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг