Пара пауерлифтингчиларимиз Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этишди
Мисрнинг Қоҳира шаҳрида саккиз кун давом этган пара пауерлифтинг бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги якунланди.
Унда иштирок этган ҳамюртларимиз мусобақанинг сўнгги кунида яна 2 та медалга эга чиқишди. Жамоавий беллашувлар ташкил этилган кечаги кун давомида вакилларимиз аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳамда аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларни қўлга киритишди.
Шу тариқа, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлашди. Қувонарлиси, илк бор ўзбекистонлик аёл спортчи пара пауерлифтинг бўйича дунё биринчилигида тенгсиз бўлди.
Ғолиб ва совриндорларимиз:
Олтин:
Муслима Нуриддинова (61 кг).
Кумуш:
Бекзод Жамилов (80 кг)
Қудратой Тошпўлатова (67 кг)
Аёллар ўртасида жамоавий дастурда (Ақидахон Ахтамова, Насиба Тошпўлатова, Рухшона Ўктамова)
Аралаш жамоавий дастурда (Бекзод Жамилов, Муслима Нуриддинова, Хусниддин Усмонов).
Бронза:
Насиба Тошпўлатова (45 кг)
Рухшона Ўктамова (67 кг).
Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада юртдошларимиз пара пауерлифтинг бўйича Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаларини яхшилашди.