locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара пауэрлифтинг. Жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлашди.

Қоҳира шаҳрида саккиз кун давом этган пара пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этишди
Photo: Para Olimpiyada

Мисрнинг Қоҳира шаҳрида саккиз кун давом этган пара пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилиги якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюрларимиз мусобақанинг сўнгги кунида яна 2 та медалга эга чиқишди. Жамоавий беллашувлар ташкил этилган кечаги кун давомида вакилларимиз аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳамда аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларни қўлга киритишди.

Шу тариқа, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлашди. Қувонарлиси, илк бор ўзбекистонлик аёл спортчи пара пауэрлифтинг бўйича дунё биринчилигида тенгсиз бўлди.

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин:
1. Муслима Нуриддинова (61 кг).

Кумуш:
2 та кумуш. Бекзод Жамилов (80 кг)
Кумуш. Қудратой Тошпўлатова (67 кг)
Кумуш. Аёллар ўртасида жамоавий дастурда (Ақидахон Аҳтамова, Насиба Тошпўлатова, Рухшона Ўктамова)
Кумуш. Аралаш жамоавий дастурда (Бекзод Жамилов, Муслима Нуриддинова, Хусниддин Усмонов).

Бронза:
2 та бронза. Насиба Тошпўлатова (45 кг)
Бронза. Рухшона Ўктамова (67 кг).

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада юртдошларимиз пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаларини яхшилашди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг