Пара пауэрлифтинг терма жамоамиз Жаҳон кубогида 25 та медал билан финиш қилди
Ўзбекистон терма жамоаси 16 та олтин медал билан мусобақани умумжамоавий кучли учликда якунлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Пекин шаҳрида бўлиб ўтган пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги ўз ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги кун беллашувларида яна бир олтин медалга эга бўлди.
Жамоавий дастур доирасида Ақидахон Ахтамова, Моҳичеҳра Фозилова ва Рухшона Ўктамова аёллар ўртасидаги беллашувда биргаликда юқори натижа қайд этиб, Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ғалабасига ҳисса қўшишди.
Аёллар ўртасида жамоавий дастур натижалари:
1. Ўзбекистон
2. Корея Республикаси
3. Куба
Жаҳон кубоги якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 16 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза — жами 25 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи учликдан ўрин эгаллади.
Бакрадзе Иман
Редактор