Пара пауэрлифтинг. Муслима Нуриддинова Жаҳон чемпионати ғолиби! Ҳисобимизга яна учта медал қўшилди
Ҳозирда жамоамиз ҳисобида 7 та медал мавжуд: 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Қоҳира мезбонлик қилаётган пара пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг кечаги куни биз учун муваффақиятли ўтди.
Кун давомида чиқиш қилган вакилларимиздан Муслима Нуриддинова (61 кг) А финалида умумий ҳисобда 353 кг тош кўтариб, барча рақибларидан устун келган ҳолда мусобақа олтин медалига эга чиқди.
67 кг вазн тоифасидаги беллашувларда эса терма жамоамизнинг икки аъзоси — Қудратой Тошполатова ҳамда Рухшона Ўктамова иштирок этди. Эътиборлиси, умумий ҳисобдаги натижалар якунига кўра, Тошпоатова 392 кг натижа билан кумуш, Рухшона Ўктамова эса 363 кг тошни бўйсундириб, бронза медалини қўлга киритди.
Ҳозирда жамоамиз ҳисобида 7 та медал мавжуд: 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.
Иброҳим Жалолов
Редактор