locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара пауэрлифтинг. Бекзод Жамилов Жаҳон чемпионатида иккита медалга эга чиқди

Ҳамюртимиз 222 кг натижа билан энг яхши кўрсаткичлар қаторида иккинчи бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada

Мисрнинг Қоҳира шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг дастлабки куни беллашувлари ортда қолди.

Кун давомида эркаклар ўртасида 80 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Жамилов А финалида муваффақиятли чиқиш қилиб, жамоамиз ҳисобига 2 та кумуш медални тақдим этди.

Ҳамюртимиз 222 кг натижа билан энг яхши кўрсаткичлар қаторида иккинчи бўлди, бундан ташқари, Жамилов умумий ҳисобда 656 кг натижа билан якунда яна бир кумуш медални ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг