Пара олимпиада. Егор Болотов Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби!
Пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурда давом этаётган Жаҳон чемпионатида илк медалига эга чиқди. Эркаклар ўртасида S13 тоифасида 100 м масофага эркин услубда сузиш финалида стартга чиққан ҳамюртимиз Егор Болотов 53.13 сонияда маррага етиб келиб, учинчи натижани қайд этди. Шу тариқа, Егор терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини тақдим этди.
Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида 100 м масофага эркин услубда сузиш (S13 тоифаси)
Олтин – Егор Шитковский (Нейтрал мақомдаги спортчи) – 51.27
Кумуш – Виталий Сибруик (Нейтрал мақомдаги спортчи) – 52.34
Бронза – Егор Болотов (Ўзбекистон) – 53.13.
100 м масофага баттерфляй услубида сузиш баҳсларида қатнашган Азизбек Бойназаров (S8) эса ҳал қилувчи босқичда олтинчи бўлди. Мусобақа эртага давом эттирилади.