locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара каноечиларимизнинг қитъа биринчилигидаги олтин медаллари сони яна биттага ортди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара каноечиларимизнинг қитъа биринчилигидаги олтин медаллари сони яна биттага ортди
PHOTO: Telegram

Паттайя-Районг шаҳрида (Таиланд) пара каноэ бўйича Осиё чемпионатининг учинчи куни беллашувлари ўтказилди.

Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нафар вакиласи — Шаҳноза Мирзаева баҳсларга киришди. KL2 500 тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга эга чиқди.

Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) — 02:26.287
Шаҳла Беҳрузирад (Эрон) — 02:29.977
Мора Патчиса (Таиланд) — 02:38.865.

Бугунги баҳслардан кейин терма жамоамизнинг умумий медаллари сони 10 тага етди: 6 та олтин ва 4 та кумуш.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг