Пара каноечиларимиз Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
Кеча Таиланднинг Паттайя-Районг шаҳрида пара каноэ бўйича қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунларига кўра, медаллар жамғариш рейтингида биринчи бўлишди. Вакилларимиз Осиё чемпионатини 7 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза, жами 14 та медаль билан якунлашди.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин:
Шаҳноза Мирзаева (KL2 200 ва KL2 500 дастурларида)
Шаҳзода Мамадалиева (VL3 200 ва VL3 500 дастурларида)
Ҳасан Қўлдошев (KL3 200 дастурида)
Тўрабек Назарқулов (VL3 200 дастурида)
Ҳайитмурод Шерқозиев (VL3 500 дастурида).
Кумуш:
Ҳайитмурод Шерқозиев (VL3 200 дастурида)
Ойбек Йўлдошев (KL2 200 дастурида)
Ирода Рустамова (VL2 200 дастурида)
Ҳасан Қўлдошев (KL3 500 дастурида)
Тўрабек Назарқулов (VL3 500 дастурида)
Азизбек Абдулҳабибов (KL2 500 дастурида).
Бронза:
Ойбек Йўлдошев (KL2 500 дастурида).