Пара каноэ. Ўзбек спортчилари Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
4-7-июн кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида пара каноэда эшкак эшиш бўйича қитъа биринчилиги ташкил этилди. Мусобақада терма жамоамизнинг 12 нафар вакиллари иштирок этиб, якунда вакилларимиз томонидан 9 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 3 та бронза медаллари қўлга киритилди.
Олтин:
Иродахон Рустамова (VL2 200 м, VL2 500 м)
Азизбек Абдулхабибов (KL2 200 м, KL2 500 м)
Шаҳзода Мамадалиева (VL3 200 м)
Шаҳноза Мирзаева (KL3 200 м)
Тўрабеқ Назарқулов (VL3 200 м)
Ҳасан Қўлдашев (KL3 500 м)
Ҳайтмурод Шерқозиев (VL3 500 м).
Кумуш:
Фарида Абдураимова (KL1 200 м, VL2 500 м)
Ҳасан Қўлдашев (KL3 200 м)
Ҳайтмурод Шерқозиев (VL3 200 м)
Шаҳзода Мамадалиева (VL3 500 м)
Шаҳноза Мирзаева (KL3 500 м)
Тўрабеқ Назарқулов (VL3 500 м).
Бронза:
Ойбек Йўлдашев (KL2 200 м, KL2 500 м)
Ҳасан Сулаймонов (KL3 500 м).
Мазкур натижа орқали ҳамюртларимиз Осиё чемпионатини медаллар рейтингида пешқадам сифатида якунлашди. Эслатиб ўтамиз, пара каноэчиларимиз 2025-йилги Осиё чемпионатида 7 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишганди.