locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара каноэ бўйича Осиё чемпионатини олтин медаллар билан бошладик

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Пара каноэ бўйича Осиё чемпионатини олтин медаллар билан бошладик
PHOTO: Telegram

Хабар берганимиздек, Таиланднинг Паттайя шаҳрида пара каноэ бўйича қитъа биринчилиги старт олди. Мусобақанинг илк куни доирасида Ўзбекистон пара каноэ терма жамоасининг уч нафар аъзолари — Шаҳноза Мирзаева, Ҳасан Қўлдошев ва Ҳасан Сулаймонов ҳам стартга чиқди.

Қувончлиси, икки нафар пара спортчимизнинг беллашувлар якунига кўра мусобақа шоҳсуфасига кўтарилди. 26 ёшли Шаҳноза Мирзаева KL2 200 тоифасида тенгсиз бўлган бўлса, KL3 200 дастурида терма жамоамизнинг яна бир вакили — Ҳасан Қўлдошев олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ушбу тоифада баҳслар орасида иштирок этган Ҳасан Сулаймонов тўртинчи ўринни қайд этди.

Пара каноэ
Аёллар ўртасида KL2 200 тоифасида:

Олтин медал. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) — 50.242
Кумуш медал. Шаҳла Бехроузирад (Эрон) — 53.943
Бронза медал. Мора Патчиса (Таиланд) — 59.706.

Эркаклар ўртасида KL3 200 тоифасида:

Олтин медал. Ҳасан Қўлдошев (Ўзбекистон) — 43.466
Кумуш медал. Маниш Каураў (Ҳиндистон) — 43.615
Бронза медал. Ғайсари Масъуд (Эрон) — 43.704
Тўртинчи ўрин. Ҳасан Сулаймонов (Ўзбекистон) — 45.959.

Осиё чемпионатининг эртанги кунги беллашувлари доирасида Ўзбекистон пара каноэ терма жамоасининг яна 9 нафар аъзосига мухлислик қиламиз.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг