locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара қиличбозларимиздан тарихий натижа! Сателлит турнирида 7 та медал жамғарилди

15 та мамлакатдан 60 нафар спортчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Исторический результат наших парафехтовальщиков! 7 медалей на сателлитном турнире
Фото: ParalympicUz

19-22 июн кунлари давомида Туркиянинг Мерсин шаҳрида пара қиличбозлик бўйича халқаро Сателлит турнири ташкил этилди.

15 та мамлакатдан 60 нафар спортчи иштирок этган мазкур турнирда терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин:

Расулла Жусипбаев (B тоифасидаги сабля ва шпага дастурларида).

Бронза:

Мухриддин Исломов (B тоифасидаги рапира ва шпага дастурларида)
Меҳрибон Жалгасова (A тоифасидаги сабля ва шпага дастурларида)
Гулзора Раҳмонова (A тоифасидаги шпага дастурида).

Мазкур натижа орқали пара қиличбозларимиз мусобақани умумжамоа ҳисобида Хитой ва мезбон Туркиядан сўнг учинчи ўринда якунлашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг