Пара енгил атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини 12 та медаль билан якунлашди
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида тўққиз кун давом этган пара енгил атлетика бўйича дунё биринчилиги ўз ниҳоясига етди.
Дунёнинг 109 та мамлакатидаги жами 1400 нафарга яқин спортчилар баҳс олиб борган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этиб, якунда ҳамюртимиз томонидан 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритилди.
Олтин:
Ёқутхон Холбекова (T12, узунликка сакраш)
Жасур Хўжаев (F32, ядро улоқтириш)
Карамaт Омонова (F46, ядро улоқтириш)
Фахриддин Ҳамраев (T12, 400 м)
Темурбек Гиязов (T64, баландликка сакраш)
Кумуш:
Кубаро Ҳакимова (F41, ядро улоқтириш)
Шахина Йигиталиева (F46, найза улоқтириш)
Ёрқинбек Одилов (F57, найза улоқтириш)
Бобур Омонов (F41, ядро улоқтириш)
Мадина Мухторова (F40, ядро улоқтириш)
Бронза:
Толиббой Йўлдошев (F37, ядро улоқтириш)
Наврўза Ахматова (F41, диск улоқтириш).
Жамоамиз Нью-Дели-2025 Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш рейтингда 14-ўринда якунлади.