locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара енгил атлетика. Жасур Хўжаев Жаҳон чемпионати ғолиби!

Фахриддин Хамраев T12 тоифасида 400 м масофага югуриш беллашувларининг ҳал қилувчи босқич чиптасига эга чиқди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара енгил атлетика. Жасур Хўжаев Жаҳон чемпионати ғолиби!
photo: Para olimpiya

Ўзбекистон пара енгил атлетика терма жамоаси Нью-Делида давом этаётган Жаҳон чемпионатида яна бир медалга эга чиқди.

Эркаклар ўртасида F32 тоифасида ядро улоқтириш баҳслари финалида қатнашган ҳамюртимиз Жасур Хўжаев ўз уринишлари давомида 9.96 м масофани забт этиб, мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этиш билан бирга жамоамиз ҳисобига олтин медални тақдим этди.

Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F32)
1 Жасур Хўжаев (Ўзбекистон) - 9.96
2 Атанасиос Константинидис (Греция) - 9.65
3 Мохамед Наджиб (Жазоир) - 9.56

Шунингдек, бугун чиқиш қилган спортчиларимиздан Ёрқинбек Одилов ҳамда Илҳом Тургунов F57 тоифасида диск улоқтириш дастури финалига йўл олган бўлса, Фахриддин Хамраев T12 тоифасида 400 м масофага югуриш беллашувларининг ҳал қилувчи босқич чиптасига эга чиқди.

Ҳозирда ҳисобиимиздаги медаллар сони 7 тани ташкил этяпти: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг