Парa енгил атлетика. Ёқутхон Холбекова — жаҳон чемпиони
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Foto: Paralympic uz
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлигидаги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида Т12 тоифасидаги узунликка сакраш беллашувлари ниҳоясига етди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова иштирок этиб, 5.54 м натижа билан энг яхши бўлди ва барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда мусобақа олтин медалига эга чиқди. Бу Холбекованинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати аёллар ўртасида узунликка сакраш дастури (Т12)
Ёқутхон Холбекова (Ўзбекистон) - 5.54
Лида Лоунела (Финландия) - 5.28
Ҳамри Линда (Жазоир) - 5.16
Розикжон Султонмуродов
Журналист