Пара енгил атлетика. Шаҳина Йигиталиева фаолиятида илк бор Жаҳон чемпионати медалига эга чиқди!
Ҳиндистон мезбонлигидаги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида F46 тоифасидаги найза улоқтириш баҳслари якунланди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Паралимпия ўйинлари совриндори Шаҳина Йигиталиева жамоамиз ҳисобига кумуш медални тақдим этди. 16 ёшли ҳамюртимиз 41.97 м кўрсаткичи орқали мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди.
Мазкур дастурда чиқиш қилган яна икки спортчимиз — Хуснора Қудратуллева (39.57) ҳамда Каромат Омонова (38.56) эса фаолиятидаги энг яхши натижаларга эришишди.
Жаҳон чемпионати
Аёллар ўртасида найза улоқтириш дастури (F46)
1 Ноэлла Рорда (Нидерландия) - 43.74
2 Шаҳина Йигиталиева (Ўзбекистон) - 41.97
3 Холли Арнолд (Буюк Британия) - 41.94
Ҳозирда ҳисобимиздаги медаллар сони 2 тани ташкил этмоқда. Бироз аввал Кубаро Ҳакимова (F41) ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медални қўлга киритганди.