Пара енгил атлетика. Кубаро Ҳакимова уч карра Жаҳон чемпионати совриндори
Нью-Дели шаҳрида старт олган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди.
Аёллар ўртасида F41 тоифасида ўтказилган ядро улоқтириш баҳсларида икки нафар ҳамюртимиз — Кубаро Ҳакимова ҳамда Наврўза Ахматова иштирок этишди. Қувонарлиси, беллашувлар якунига кўра, Кубаро Ҳакимова 10.17 м натижа қайд этган ҳолда мусобақа вице-чемпионига айланди. Бу Кубаро учун мавсумдаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Наврўза Ахматова эса 9.49 м масофага ядро улоқтириш орқали фаолиятидаги энг яхши натижани кўрсатди. Ахматова бу кўрсаткич билан Жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди.
Жаҳон чемпионати
Аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F41)
🥇Мейерли Буитраги Арриза (Колумбия) - 10.21
🥈Кубаро Ҳакимова (Ўзбекистон) - 10.17
🥉Рауa Тлили (Тунис) - 9.96
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатидаги илк медалига эга чиқди. Маълумот ўрнида, бу 23 ёшар Кубаронинг Жаҳон чемпионатлари доирасидаги учинчи медали бўлди.