locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара енгил атлетика. Бобур Омонов Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби!

Исомиддинов эса 9.79 м натижа орқали шахсий рекордини янгилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара енгил атлетика. Бобур Омонов Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби!
photo: Para olimpiya

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалига эга чиқди.

Эркаклар ўртасида F41 тоифасида ўтказилган ядро улоқтириш беллашувларида икки ҳамюртимиз — Бобур Омонов ҳамда Бобуржон Исомиддинов иштирок этди. Якунда 24 ёшли Бобур Омонов 12.36 м натижа билан кумуш медални қўлга киритиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Исомиддинов эса 9.79 м натижа орқали шахсий рекордини янгилади.

Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F41)
1 Нико Каппел (Германия) - 13.34
2 Бобур Омонов (Ўзбекистон) - 12.36
3 Аял Сивцев (Нейтрал мақомдаги спортчи) - 11.98

Эндиликда Омонов ҳисобида Жаҳон чемпионатларининг 4 та медали бор: 2 та олтин ва 2 та кумуш.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг