locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара дзюдочиларимиз Сан-Пауло Гран-присини кучли бешликда якунлашди

29 мамлакатдан 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара дзюдочиларимиз Сан-Пауло Гран-присини кучли бешликда якунлашди
Фото: ParalympicUz

Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA халқаро Гран-при турнири ниҳоясига етди. 29 мамлакатдан 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этган мазкур турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.

Мусобақанинг иккинчи кунида Моҳинур Пармонова кумуш медални қўлга киритган бўлса, Турғун Абдиев, Довурхон Кароматов ҳамда Улжон Амриева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.

Кумуш:

Моҳинур Пармонова (J2, +70 кг).

Бронза:

Турғун Абдиев (J1, 95 кг)
Довурхон Кароматов (J2, 95 кг)
Улжон Амриева (J1, 60 кг).

Шу тариқа, вакилларимиз Сан-Пауло халқаро Гран-присини умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда ниҳоясига етказишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг