locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пара дзюдо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жорий йилги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди

Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан жами 260 нафар атлетлар иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пара дзюдо: Ёшлар ва катталар ўртасида жорий йилги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди
Photo: Para Olimpiyada

20-21-декабр кунлари пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази пара дзюдо бўйича ёшлар ҳамда катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигига мезбонлик қилди.

Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан жами 260 нафар атлетлар иштирок этишди.

Ёшлар ўртасидаги беллашувларда умумжамоа ҳисобида кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин Тошкент шаҳри;
2-ўрин Наманган вилояти;
3-ўрин Сурхондарё вилояти.

Катталар ўртасидаги беллашувларда умумжамоа ҳисобида кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин Сурхондарё вилояти
2-ўрин Қашқадарё вилояти
3-ўрин Тошкент шаҳри.

Чемпионатнинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази раҳбарияти иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга махсус дипломларни топширишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг