locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Панамерика Кураш ҳафталиги: ИКА халқаро стандартларни Америка қитъасида кенг жорий этмоқда

Семинар якунида барча иштирокчиларига халқаро намунадаги сертификатлар топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Панамерика Кураш ҳафталиги: ИКА халқаро стандартларни Америка қитъасида кенг жорий этмоқда
photo: Kurash Uzbekistan

Доминикан Республикасининг Бока Чика шаҳрида ўтказилаётган Панамерика Кураш ҳафталиги доирасида мураббийлар ва ҳакамлар учун халқаро ўқув-семинарлар муваффақиятли якунланди. Мазкур семинарлар Панамерика Кураш чемпионати билан бир қаторда ташкил этилиб, қитъада кураш спортнинг техник ва ташкилий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Семинарларда Мексика, Коста-Рика, Венесуэла, Колумбия, Чили, Гаити, Доминикан Республикаси, Перу ҳамда Панамерика минтақасининг бошқа давлатларидан ташриф буюрган мураббийлар ва ҳакамлар фаол иштирок этди.

Машғулотлар Халқаро Кураш Институти экспертлари томонидан Халқаро Кураш Ассоциациясининг тасдиқланган ўқув дастурлари асосида олиб борилди. Тренинглар давомида иштирокчиларга мураббийлик ва ҳакамлик фаолиятининг замонавий талаблари, халқаро мусобақаларни бошқариш мезонлари, амалдаги қоидалар ҳамда амалий тажрибалар бўйича амалий ва назарий машғулотлар олиб борилди.

Семинар якунида барча иштирокчиларига халқаро намунадаги сертификатлар топширилди. Таqдирлаш маросимида Панамерика Кураш Иттифоқи Президенти Jaime Casanova, мураббийлик йўналиши бўйича халқаро эксперт Ajmal Isaq Zai ҳамда ҳакамлик йўналиши бўйича халқаро эксперт Kim Eur Joong иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Панамерика Кураш ҳафталиги доирасидаги барча мусобақалар ва таълим дастурлари Халқаро Кураш Ассоциацияси раҳбарлигида ташкил этилмоқда. ИКА Президенти вазифасини бажарувчи Зиёвиддин Хўжиниёзов бошчилигида амалга оширилаётган ушбу ташаббуслар курашнинг халқаро майдондаги нуфузи ва географиясини кенгайтириш, ҳакамлик ва мураббийлик тизимини ягона халқаро стандартлар асосида ривожлантириш ҳамда қитъаларaро спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг