locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Пахтакор” спорт залида – қиличбозлик ҳаяжони авжида!

Осиё Кадет Кубоги доирасида йигитлар шпага йўналиши бўйича якка тартибда беллашишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Пахтакор” спорт залида – қиличбозлик ҳаяжони авжида!
photo: qilichbozlik

Бугун Осиё Кадет Кубоги доирасида йигитлар шпага йўналиши бўйича якка тартибда беллашишди. Шунингдек, мухлислар учун қизиқарли бўлган қизлар (шпага) ва йигитлар (сабля) жамоавий учрашувлари ҳам ўтказилди.

Энг ёрқин лаҳза – Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Қозоғистон жамоаси билан ҳал қилувчи финал баҳсда 45:42 ҳисобига ғалаба қозониб, Осиё Кубоги чемпионига айланди!

Ўзбекистон терма жамоа таркиби:
• Зарина Хамробоева
• Санам Назарова
• Асал Ташмуҳаммедова
• Озода Усмонжонова
Якуний натижа:
1-ўрин Ўзбекистон
2-ўрин Қозоғистон
3-ўрин Қирғизистон
3-ўрин Тожикистон

Ҳар бир зарба, ҳар бир очко томошабинларни ҳаяжонга солди. Қизларимиз охиригача курашиб, олтин медални юртимизга тақдим этишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг