Пахтакор спорт мажмуаси 13–14 декабр кунлари қиличбозлик бўйича Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Кубоги босқичига мезбонлик қилади
Мусобақада дунёнинг энг истеъдодли, энг кучли шпаганинг усталари ғолиблик учун беллашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Пойтахтимиздаги Пахтакор спорт мажмуаси 13–14 декабр кунлари қиличбозлик бўйича Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Кубоги босқичига мезбонлик қилади. Мусобақада дунёнинг энг истеъдодли, энг кучли шпаганинг усталари ғолиблик учун беллашади
Бугун мусобақага тайёргарликнинг энг муҳим босқичларидан бири—спортчиларнинг экипировкалари ва қуролларини техник назоратдан ўтказиш жараёни бўлиб ўтди. Тайинланган махсус гуруҳ ҳар бир қилич, ҳимоя кийими ва электрон сенсорга қадар синчиклаб текширувдан ўтказди. Чунки эртанги баҳслар — аниқлик, хавфсизлик ва адолат тамойилларига асосланади.
Мусобақада қуйидаги давлатлар ёш қиличбозлари қатнашмоқда:
Озарбайжон
Миср
Греция
Гонконг
Қозоғистон
Арабистон
Мексика
Нигерия
Ўзбекистон
Қирғизистон
Иброҳим Жалолов
Редактор