Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ЕвроОсиё лигаси мусобақаси бўлиб ўтди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ЕвроОсиё лигаси доирасида навбатдаги халқаро от спорти мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбирда ЕвроОсиё минтақасининг етти давлатидан энг кучли чавандозлар иштирок этди.

Мусобақанинг 125 см баландликдаги конкур йўналишида ўтказилган босқичи қизғин ва муросасиз кечди. Натижалар қуйидагича:
125 см йўналиши бўйича натижалар:
1-ўрин — Андрей Тряпицын (Қирғизистон)
2-ўрин — Хуршидбек Алимжанов (Ўзбекистон)
3-ўрин — Даяна Онаева (Қозоғистон)
4-ўрин — Азамат Хасенов (Қозоғистон)
5-ўрин — Ринат Галимов (Қирғизистон)
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижалар қайд этди. Айниқса, 140 см баландликдаги йўналишда ўзбекистонлик чавандозлар ўз маҳоратларини намоён этди.
140 см йўналиши бўйича натижалар:
1-ўрин — Хуршидбек Алимжанов, от: Champions League (Ўзбекистон)
2-ўрин — Акбар Шарипов, от: Afir (Ўзбекистон)
3-ўрин — Бегзод Курбанов, от: Matts V.G (Ўзбекистон)
4-ўрин — Камил Сабитов, от: Figaro (Қирғизистон)
5-ўрин — Окил Собиржонов, от: Parij (Ўзбекистон)
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган ушбу мусобақа келгусида ҳам анъанавий тарзда давом эттирилиши режалаштирилмоқда.