Қозоғистон Республикаси Очиқ картинг чемпионати 2026: Ўзбекистон спортчиларига ишончли старт ва совринли натижалар
Қозоғистон Республикаси Очиқ картинг чемпионати 2026: Ўзбекистон спортчиларига ишончли старт ва совринли натижалар.
Олмаота вилоятидаги СТК «Сокол» картодромида "Қозоғистон Республикаси Картинг Очиқ Чемпионати 2026"нинг 1-босқичи бўлиб ўтди.
Чемпионат дастуридан Мини, OK-J ва OK-N халқаро тоифалари ўрин олди. Мусобақада айниқса, OK-N тоифасига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тоифада Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси миллий федерациялари томонидан ташаббус қилинган ва имзоланган ягона техник регламент асосида картлар қўлланилмоқда, бу эса барча иштирокчилар учун тенг шароитларни таъминлайди.
Мусобақалар FIA Халқаро спорт кодекси ҳамда CIK-FIA регламентлари талаблари асосида ўтказилмоқда, бу эса юқори даражадаги ташкилотчилик, хавфсизлик ва спорт рақобатини кафолатлайди. Босқич формати расмий машғулотлар, саралаш ва икки финал пойгадан иборат бўлиб, якуний ғолиб айнан шу натижалар асосида аниқланади.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада бир нечта тоифаларда иштирок этишди. 1-босқич якунларига кўра, Ўзбекистон спортчилари халқаро тоифаларда муносиб натижалар қайд этиб, совринли ўринларни эгаллашди.