locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида меҳмон бўлди

Қозоғистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Жамбулат Зиадин Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига ташриф буюрди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қозоғистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида меҳмон бўлди
photo: Og'ir atletika

Қозоғистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Жамбулат Зиадин Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига ташриф буюрди. Меҳмонни Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов қабул қилди.

Учрашув давомида икки қардош мамлакат ўртасидаги спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар оғир атлетикани янада ривожлантириш, терма жамоаларнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда истиқболдаги йирик мусобақаларга биргаликда тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек, айни кунларда Ўзбекистонда ўтказилаётган қўшма ўқув-машғулот йиғинларининг самарадорлиги алоҳида эътироф этилиб, бундай йиғинларни келгусида хорижий мамлакатларда ҳам ташкил этиш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон оғир атлетика федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Ҳар икки мамлакатда мунтазам равишда қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилиб, спортчилар ва мураббийлар ўртасида тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Мазкур ҳамкорлик спортчиларнинг маҳоратни ошириш, халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда икки мамлакат спорт дўстлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг