Қозоғистон футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди
Футзал бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси ФИФА тақвимига мувофиқ 14-19 октябр кунлари ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида куч синашиш учун Тошкентга учиб келди.
Қозоғистон терма жамоасининг бу галги йиғинига 17 ўйинчи таклиф этилган. Улардан 16 нафари ички чемпионатда фаолият юритса, 1 нафари легионердир:
Қозоғистон терма жамоасининг Тошкентга олиб келинган таркиби билан танишинг:
Дарвозабонлар:
Талгат Утепбергенов ("Атйрау")
Бакдаулет Умирзаков ("Астана")
Артур Галиханов ("Оят")
Майдон ўйинчилари:
Алберт Акбалиқов ("Актобе")
Нурканат Бактияров ("Актобе")
Рамазон Биссембаевич ("Атйрау")
Озод Валиуллин ("Оят")
Иван Марахов ("Оят")
Иляс Болекбаев ("Байтерек")
Эдсон Гомес Дос Сантос ("Қайрат")
Биржан Оразов ("Қайрат")
Дамир Қайирбай ("Қайрат")
Тимур Малибеков ("Тулпар")
Акжол Дарибай ("Семей")
Абдирасил Абдуманапули ("Семей")
Нурсултон Пияли ("Семей")
Александр Дерябин ("Тюмен," Россия)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қозоғистон терма жамоалари учрашув 2025-йил, 16-октябр куни “Юнусобод” спорт мажмуасида, соат 17:00 да бошланади.