locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонда регби бўйича U-19 чемпионати якунланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Oʻzbekistonda regbi boʻyicha U-19 chempionati якунланди
Расм: Olamsport.uz

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган спорт мактаби стадионида регбининг U-19 (ўғил ва қизлар) йўналишидаги мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 12 та ўғил болалар ва 5 та қизлар жамоаси иштирок этиб, чемпионлик учун қатъий кураш олиб борди.

Беллашувлар узлуксиз рақобат ва юқори шиддат билан ўтди. Натижалар қуйидагича:

Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин — Хоразм вилояти
2-ўрин — Тошкент шаҳри
3-ўрин — Наманган вилояти

Қизлар ўртасида:
1-ўрин — Хоразм вилояти
2-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин — Ўзбекистон Миллий университети

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг