Озарбайжонлик паралимпия чемпиони тўлиқ кўрувчан экани аниқланди ва умрбод четлатилди
Парадзюдо чемпионининг кўзи очилди: тўлиқ кўрувчан аёл спортчи умрбод мусобақалардан четлатилди. Озарбайжонлик парадзюдочи, Токио-2020 Паралимпияси чемпиони Шахана Ҳожиева жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган тиббий текширувдан ўта олмади. 24 ёшли спортчининг тўлиқ кўрувчан экани маълум бўлди ва унда ҳеч қандай кўриш имконияти бўйича чекловлар кузатилмади.
Натижада Ҳожиева бутун умрига паралимпия мусобақаларидан четлатилди. Шунга ўхшаш ҳолат бошқа озарбайжонлик дзюдочи — аввал тўлиқ кўрмайди деб ҳисобланган Элнара Низамли билан ҳам рўй берди.
Озарбайжон Паралимпия қўмитаси маълум қилишича, Париж-2024 Паралимпиадаси олдидан спортчиларни тоифаларга ажратиш тартиби қайта кўриб чиқилган ва айрим касалликлар таснифдан чиқарилган.
Шахана Ҳожиева — Паралимпия-2020 чемпиони, Европа чемпиони, жаҳон чемпионатида кумуш ва икки бор бронза медали соҳиби ҳисобланади.