locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Озарбайжон Кураш Федерацияси Олимпия ўйинларида жами 4 та олтин медални қўлга киритган Муҳаммад Банна билан шартнома имзолади

Юнон-рум кураши бўйича миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Озарбайжон Кураш Федерацияси Олимпия ўйинларида жами 4 та олтин медални қўлга киритган Муҳаммад Банна билан шартнома имзолади
photo: Kurash Uzbekistan

Озарбайжон Кураш Федерацияси Олимпия ўйинларида жами 4 та олтин медални қўлга киритган Муҳаммад Банна билан шартнома имзолади. Миллий терма жамоанинг катта мураббийи лавозимига Нуриддин Раҷабов тайинланди. Мураббийлар штабига шунингдек Ровшан Байрамов, Сабах Шараити, Баҳруз Ҳазратипур ва Расул Жазини Дорче ҳам киритилди.

Таъкидлаш жоизки, Эрон терма жамоаси Лондон–2012 Олимпия ўйинларида Муҳаммад Банна раҳбарлигида 3 та олтин медални қўлга киритиб, Эрон кураши тарихида янги рекорд ўрнатган. Ушбу мутахассис бошчилигида қўшни давлат жамоаси Токио–2020 Олимпиадасида эса 1 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. 2011 йилда FILA (ҳозирги UWW) томонидан “Дунёнинг энг яхши мураббийи” деб топилган Банна Эронда “Жасорат” ордени билан ҳам тақдирланган.

У юнон-рум кураши тарихидаги энг муваффақиятли ва нуфузли бош мураббийлардан бири ҳисобланади. Баннанинг мураббийлик фалсафаси тизимлилик, интизом, тактик тафаккур ва психологик барқарорлик тамойилларига асосланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг