OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирига тайёргарлик ўзининг якунӣ босқичида
Хабарингиз бор, 27 феврал - 1 март кунлари пойтахтимиз қаторaсига бешинчи бор “Катта Дубулға” туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.
Ўзбекистон дзюдо федерациясида мусобақа ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. IJF етакчи мутахассиси Абдулла Муродов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров, федерация раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов ва бошқа масъуллар иштирок этган йиғилишда OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирига кўрилаётган тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган масъул ходимлар мусобақага кўрилаётган тайёргарлик бўйича ахборот беришди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар учун яратилаётган шароитлар, транспорт логистикаси, хориждан келаётган фахрий меҳмонлар, шунингдек, реферилар, дзюдочиларни кутиб олиш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш, машғулот залларини ҳозирлаш каби масалалар муҳокамаси йиғилиш кун тартибида бўлди.