От спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича “Бизнес на Коне” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди
Хуршидбек Алимжонов 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида олтин медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: ot sporti
2025 йилнинг 12 сентябрь куни Москва вилоятида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича нуфузли “Бизнес на Коне” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси фахрли иштирок этиб, юксак натижаларга эришди.
Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Алимжонов 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида юксак маҳорат ва профессионал тайёргарлик намоён этиб, олтин медални қўлга киритди.
Ушбу ютуқ нафақат спортчимиз, балки бутун Ўзбекистон от спорти ривожланишидаги муҳим босқичлардан бири бўлиб, халқаро майдонда юртимиз байроғининг яна бир бор баланд кўтарилишига сабаб бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор