locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Жаҳон кубоги босқичи доирасида Сустерен отхонасига ташриф

Жаҳон кубогининг халқаро босқичи доирасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Газиев Баҳромжон Нидерландияда жойлашган машҳур Сустерен отхонасига ташриф буюрди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Жаҳон кубоги босқичи доирасида Сустерен отхонасига ташриф
photo: Ot sporti Uzbekistan

Жаҳон кубогининг халқаро босқичи доирасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Газиев Баҳромжон Нидерландияда жойлашган машҳур Сустерен отхонасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида отхона эгаси ва чавандоз Жорен Бломен билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда спорт отларини замонавий селекция асосида етиштириш, юқори даражадаги спорт отларини кўпайтириш ва тайёрлаш тажрибаси, шунингдек, ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида юқори натижаларга эга бўлган машҳур спорт отларининг генетик материалидан фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, қимматли наслдор айғирларнинг музлатилган уруғини Ўзбекистонга олиб келиш имкониятлари муҳокама қилиниб, бу мамлакатимизда селекция ишларини янада ривожлантириш ва спорт отларининг сифатини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Бундай учрашувлар Европанинг етакчи мутахассислари билан тажриба алмашиш, замонавий селекция йўналишларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг