locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Ўзбекистонлик спортчи Элина Акромова АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада бронза медалига сазовор бўлди

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Элина Акромова ҳимоя қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Ўзбекистонлик спортчи Элина Акромова АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада бронза медалига сазовор бўлди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистонлик спортчи Элина Акромова АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада бронза медалига сазовор бўлди.

2025 йил 17 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларида от спортнинг тўсиқлардан сакраш 100 см баландликда show jumping йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Элина Акромова ҳимоя қилди.
Элина Акромова юқори рақобат ва тажрибали иштирокчилар орасида муносиб иштирок этиб, муваффақиятли чиқишлари натижасида учинчи ўринни эгаллади ҳамда бронза медали билан тақдирланди.


Ушбу натижа спортчимизнинг халқаро майдондаги муҳим ютуқларидан бири бўлиб, мамлакатимизда от спорти ривожига берилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлаш самарасидир. Шунингдек, мазкур ғалаба Ўзбекистон от спортининг жаҳон спорт майдонидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг